Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Тўпори" маҳалласи ҳудудидаги “Ж.Б.” оилавий корхонасининг савдо дўконида умумий баҳоси 243,8 млн сўмлик 87 турдаги жами 5 886 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 43 турдаги 2 035 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, дўкон эгалари ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Ворсин" маҳалласи ҳудудидаги "А." МЧЖга қарашли савдо дўконида 79 турдаги жами 868 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 10 турдаги 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.