«Chess Cafe»нинг очилиши тадбиркор Комилжон Негматов ташаббуси билан бўлиб, «Мазкур ғоянинг пайдо бўлишига сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек, шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ - 4954-сонли қарори бўлди», - дейди у.
Бу ерда сиз шахмат ўйнашингиз, шунингдек уйғур ва миллий таомларни таътиб кўришингиз мумкин.
Кафе шахмат мухлисларига мўлжалланган. «Chess Cafe»нинг ички қисми худди уй каби қулай ва шинам бўлиб, бу ерда ўйналган шахмат партиясидан кейин ҳам ўтириб дам олиш, ҳам мазали таомлар истеъмол қилиш имкони мавжуд. Шунингдек, ушбу кафеда шахмат турнирлари, дарслар ва кўргазмали шахмат партиялари ўтказиш учун жой ажратилган.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш
департаменти матбуот хизмати