Ҳодиса 2023 йил 10 январ куни соат 13:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг 124-километрида содир бўлган. ВАЗ-21013 ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб асосий йўлдан Самарқанд томон ҳаракатланаётган ZHONGTONG BUS русумли автобус билан тўқнашган.
Оқибатда, ВАЗ-21013 ҳайдовчиси ва мазкур машина салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб ҳалок бўлган. Яна уч нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.