Жумладан, ўтган ҳафта қадимий ва ҳамиша навқирон азим кент ШҲТ саммитига мезбонлик қилгани боис бутун дунё жамоатчилиги диққат марказида бўлган бўлса, шу ҳафта ўтказиладиган йирик спорт мусобақаси – сузиш бўйича Осиё чемпионати сабаб яна жаҳон спорт ихлосмандлари эътиборида бўлади.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 22-24 сентябрь кунлари Самарқанддаги очиқ ҳавзада сузиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 14 мамлакатдан 45 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Беллашувларда терма жамоамиз шарафини 4 нафар эркак ва 3 нафар аёл, жами 7 спортчи ҳимоя қилади. Регламентга кўра, баҳслар 5 ва 10 километр масофаларга сузиш бўйича ташкил этилади.