Жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида Хорижий тиллар ва амалий тилшуносликни ўқитиш (FLTAL) масалаларига бағишланган Х Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.
Тадбир “Ипак йўли” халқаро туризм университети томонидан Пекин халқаро тадқиқотлар университети ҳамда “Research Support Center” билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Халқаро тадбир “Кўп тилли шахснинг ижодий салоҳияти: чет тилини ўрганиш жараёнига кўп тиллилик омилининг тасири масаласи” мавзусига бағишланади. Маърузаларнинг ўзбек, рус ёки инглиз тилларидаги тезисининг электрон шакли 2020 йилнинг 20 декабрига қадар http://e-science.uz/silk_road_ru расмий сайти орқали қабул қилинади. Конференция тўпламида чоп этилган тезислар “Google scholar” халқаро базасида индексланади ва DOI рақамига эга бўлади.