Агентликнинг ҳар бир вилояти ҳудудий вакиллигига тайинланган Агентлик раҳбарлари ўзларининг мобил гуруҳларини ташкил этиб аҳолининг чет тилларга бўлган қизиқишини ошириш ва хорижий имтиҳонлар ҳақида маълумотлар бериб бормоқда. Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги ҳам қисқа муддат ичида  кўзга кўринарли даражадаги ижобий ўзгаришларни амалга ошириб келмоқда, хусусан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги бошлиғи Муҳаммадхон Солиевнинг  ёш раҳбар б ўлишига қарамасдан  хусусий секторда эгаллаган катта тажрибаси амалга оширилаётган ишлар учун дастурамал бўлмоқда десак муболаға бўлмайди.

-Ёшларга имконият яратиш,уларнинг илм-фан ва тараққиётга эришиши ҳамда хорижий тилларга бўлган қизиқиши ва кўникмалари асосида  ўз салоҳиятини намоён қилиши учун ҳаракат қилишимиз,ваколатимиз доирасида уларга керак бўлган шарт-шароитларни яратишимиз зарур, -дейди Хорижий тиллар агентлиги Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбари Муҳаммадхон Солиев. -Ҳудуддаги ўқувчиларнинг кўпчилиги Хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг грантини қ ўлга киритган шу сабабли уларда кўникма ҳосил қилиш учун ҳудудда хорижлик малакали кадрлар иштирокида семинар ва маҳорат дарсларини кўроқ ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Дарҳақиқат, бу каби тадбирларда нафақат ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар балки хориждаги нуфузли ва юксак малакали  тажрибага эга бўлган экспертлар ҳам жалб қилинмоқда.Самарқанд вилояти вакилллиги ташаббуси билан жаҳон миқёсидаги мутахассислардан бири Американинг Массачусетс штатида таваллуд топган  инглиз адабиёти ё’налишида магистрлик даражасини тамомлаган ва ҳозирда ”Innovative Centre” ўқув марказининг ҳамкор ташкилотрларидан бири бўлган “MM Publications”, ELT бўйича маслаҳатчи ва ўқитувчи тренери Кристофер Василиу , “Innovative Centre” да ўзинг маҳорат дарсини ўтқазди. Експерт тадбирларда  қатнашиб хорижий тиллар ва халқаро имтиҳонларнинг ҳозирги кунда ҳаётда ва иш фаолиятида ҳам қанчалар муҳимли тўғрисида аҳолига қўшимча маълумотлар бериб йиғилганларнинг  қизиқишини оширди.

Яна бир катта тажрибага эга хорижлик мутахассис Родней Лау Самарқанд шаҳрининг Ёшлар марказида маҳорат дарсини юзлаб Самарқандликлар билан б ўлишди. Rhodney ҳозирда IELTS нинг спеакинг(гапириш маҳорати) имтиҳон олувчи ҳисобланиб нуфузли хорижий имтиҳонлар DELTA ва CELTA сертифитакларига эга бўлган малакали мутахассис ҳисобланади.Маҳорат дарси кўпгина инсонларнинг чет тилига қизиқишига ва халқаро имтиҳонларда қандай қилиб яхши натижаларни қўлга киритиш бўйича ўзинг фикр ва мулоҳазалари билан бўлишди.

Бундан ташқари бу каби давомий ташкил этилиб келаётган навбатдаги Очиқ суҳбатларда Америкалик олим вирусолог ва физология ва медицина ю юналишида Нобел мукофоти совриндори Ҳаролд Элиот Вармус ёшлар орасида хорижий тилларни ўрганишнинг илм-фан соҳасидаги роли мавзусида гапирган бўлса Кристофер Василу Speaking(Гапириш) кўникмаси бўйича, Грегг Сотирополус, “Нотиқлик Санъатиъъ”, Жоанна Моттерам ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун керак бўлувчи омиллар тоғрисида маҳорат дарсларини ўтказди. Экспертларнинг барчаси ўз нутқи давомида  инглиз тили ва бошқа хорижий тилларни ўрганиш нафақат  медитсина балки ҳар бир бошқа соҳада ҳам фойдали бўлишини, хорижий тилларни ўрганиш инсонларга ўз маҳорат ва билимларини бошқаларга ҳам кўрсата олиш ва илмий тақдиқотларда жуда муҳлимгини тушунтириб ўтди.

Шу жумладан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги ташаббуси билан сўнгги вақтларда ўқитувчилар ўртасида оммалашаётган ТКТ (Teachers Knowledge Test) сертификати китобининг муаллифи Алан Пулвернесс томонидан ҳар ҳафтанинг Жума кунида  Zoom платформаси орқали машғулотлар ўтказилмоқда.

Бу каби турли ютуқларга эришган тажрибали инсонлар билан суҳбатлар келгусида ҳам ташкил этилиб аҳолини чет тиллини билиш даражларини кўтариш, аҳоли орасида халқаро имтиҳонлар ҳақида кераклича маълумот бўлиши билан бирга бир қатор дунёда тан олинадиган сертификатларга эга бўлган фуқароларимизни сонини оширишга бевосита ижобий таъсирини ўтқазади.