“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари соҳавий инспекторлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган мавжуд 73 та ёғ-мой корхоналарида мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида 51 та ёғ-мой корхоналари фаолияти амалдаги ҳуқуқий талабларга жавоб бермаслиги, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда тўлиқ технологик цикллари, ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига санитария эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги юзасидан 73 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 55 та ҳолатда ёзма кўрсатма берилган бўлиб, 18 та ҳолатда тўпланган ҳужжат қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга жўнатилди.

Самарқанд шаҳридаги “Сабзовотнавуруғлари” МЧЖда ва Тайлоқ туманидаги “Пет Агро ойл” МЧЖда мониторинг таҳлиллари олиб борилиб, таҳлилда иккала жамиятда ҳам Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сон Фармони талаблари бўйича тўлиқ циклда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда  2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар товар хом-ашё биржаси орқали сотилаётганлиги маълум бўлди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ички истеъмоли бозорини сифатли ва арзон ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш, жаҳон талабларига мос, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.

Баходир Рахмонов,

 “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят

бошқармаси бош инспектори