Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат давлат инспекторлари томонидан тезкор назоратга олинди.
Ўрганишлар натижасида, Алишер Навоий МФЙ ҳудудида «Brasseriye Kiparis Group» МЧЖ қурувчилари томонидан қурилиш жараёнида хандақ қазиш ишлари олиб борилганда 2 туп кўп йиллик чинор ва 1 туп айлант дарахти илдизига жиддий шикаст етказилгани аниқланди.
Шу муносабат билан ҳуқуқбузар фуқаро Р.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.