Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.
Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади. Ҳисорак-Ғелон ва Ҳисорак-Сарчашма йўли икки тасмали қилиб таъмирланади.
Чироқчи-Шўрқудуқ автомобиль йўлининг 30 километри таъмирланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради. Натижада Шаҳрисабзга кўпроқ сайёҳни жалб қилиш имконияти яратилади.