SamAuto SAZ LE 60 автобусларини ишлаб чиқариш жорий йил март ойида бошланган. Ишлаб чиқариш Қостанай шаҳридаги «СаряркаАвтопром» МЧЖ заводининг ишлаб чиқариш қувватлари негизида ташкил этилган.

Ўтган куни Қостанай шаҳрида Тобол дарёси устидаги кўприкнинг тантанали очилиш маросимида Қозоғистон бош вазири Асқар Маминга автобуслар намойиши бўлиб ўтди. Харид қилинган ускуналар эскирган транспортни алмаштириш учун маҳаллий ташувчиларга берилди.

Белгилаб ўтамиз, SAZ паст полли йўловчи автобуслари Қозоғистон шимолидаги об-ҳаво шароитларига мослаштирилган. Аввалроқ Қостанай автоташувчилари SAZни шаҳар шароитида синовдан ўтказиб, йўловчи автобусларига ижобий баҳо берилган эди, деб хабар беради «Узавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.