Бухоро шаҳри бир неча кун давомида 2006-2007 йилларда туғилган ёш самбочилар Ўзбекистон чемпионатида совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан кичик ўсмир ёшидаги самбочилар куради.
Бугун мусобақанинг ташкилий жараёнлари - мандат комиссияси, қуръа ташлаш ва тарозидан ўтиш маросимлари ўтказилади. Эртадан эса асосий беллашувларга старт берилади.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати