Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мусобақа доирасида кеча ўсмирлар ва ўсмир қизлар, шунингдек, аёллар жанговар самбоси бўйича беллашувлар ўтказилди.
Қувонарлиси, самбочиларимиз мусобақани медаллар шодаси билан бошлади. Ўсмирларимиз эса умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Кечагиги баҳсларда қуйидаги самбочиларимиз совриндор бўлди:
Ўсмирлар (Ўғил болалар):
Олтин:
-58 кг: Фазлиддин Пўлатов
-64 кг: Суннат Болтаев
+98 кг: Маҳмуджон Мақсудов
Кумуш:
-53 кг: Мақсадбек Комилов
Бронза:
-71 кг: Шаҳриёр Каримов
-79 кг: Зафаржон Тоштемиров
-88 кг: Азизбек Алимов
-98 кг: Азиз Зубайдуллаев
Ўсмир қизлар:
Олтин:
-47 кг: Улбусин Ҳакимова
-54 кг: Гулсевар Ўроқова
-59 кг: Феруза Бобоқулова
-65 кг: Мухлиса Турдиева
-72 кг: Севинч Маҳмуджонова
-80 кг: Моҳирабону Йўлдошева
Кумуш:
-50 кг: Фароғат Нурмаматова
+80 кг: Барно Жанназарова
Жанговар самбо йўналишида қизларимиз учта олтин медални қўлга киритди. Қуйидаги самбочиларимиз терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни қўшиб қўйди:
-50 кг: Мушарраф Ибодуллаева
-59 кг: Ибодатхон Агажонова
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева
+80 кг вазн тоифасида Гулмира Исматова бронза медалини қўлга киритганди.