Мамлакатимиз Олий таълим тизимини ривожлантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар сирасида халқаро ҳамкорликлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Яқинда Корея республикасининг Аджу университети делегацияси кўхна Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб, Самарқанд давлат университетида бўлиб, ректор билан учрашишди. Мулоқотда томонлар келгусида рақамли муҳандислик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга келишиб олишди.
Самарқанд давлат университетининг кампуси ва музейлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шундан сўнг, кореялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, диққатга сазовор масканларини ҳам бориб кўришди, деб ёзмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.