Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ветеринария фанлари доктори, профессор Х.З.Ибрагимов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган «ЯНГИ ЎЗБEКИСТОНДА ВEТEРИНАРИЯ ТEРАПИЯСИНИНГ ЮТУҚЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАРИ» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференцияда университет ректори – биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор Юнусов Худайназар Бекназаровичга Ўш давлат университети (Қирғизистон) “Фаҳрий профессори” унвони топширилди. 

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг минтақадаги яқин ҳамкорларидан бири бўлган Ўш давлат Университети профессори Абдурасулов Абдугани Холмирзаевич дипломни ректорга тантанали равишда топширди ва ҳамкорликнинг янги истиқболлари хусусида гапирди.

Шунингдек, маросимда профессор Абдуғани Абдурасулов ҳам СамДВМЧБУ “Фахрий профессори” бўлди.

Ахборот хизмати