“Samsung” компанияси “CES 2024” электроника кўргазмасида microLED технологиясига асосланган биринчи шаффоф дисплейларни тақдим этди. Бу ҳақда “Engadget” нашри хабар бермоқда.

Тақдимотда компания томонидан қалинлиги тахминан 1 см бўлган учта намуна тақдим этилди — иккитаси рамкасиз ва биттаси рамкали. Улардан иккитаси рангли ойнадан, учинчисида шаффоф материалдан фойдаланилади.

Нашрнинг шарҳловчиси шаффоф версия голограмма ёки ҳавода сузувчи тасвирнинг максимал эффектига эришиш имконини беришини таъкидлади. Шу билан бирга, юқори пиксел зичлиги туфайли тасвир жуда аниқ кўринади.

Компания вакиллари шаффоф OLED панеллари билан солиштирганда microLED дисплейларининг ёрқинлиги ошишини таъкидладилар. Бу юқори ёруғлик шароитида янада бой ва аниқ тасвирга эришиш имконини беради.

Компания ҳозирча янги дисплей моделининг техник хусусиятлари ва нархини ҳақида маълумот бермаган.

Бироқ, компаниянинг 110 дюймли (2,8 М) диагоналли оддий microLED экрани энди $150 минггача туради, дея қайд этди “Engadget”.