Унда Карабук Университети Санъат тарихи кафедраси доценти, санъатшунослик доктори Гулзода Маҳмуджонова “Санъатшунослик соҳасини ўқитиш методикаси Ўзбекистон ва Туркия мисолида” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Шунингдек, ушбу вебинар институт Санъатшунослик ва музейшунослик факультети Санъат тарихи ва назарияси кафедраси Санъатшунослик (тасвирий ва амалий санъат) таълим йўналиши талабалари учун “Умумсанъат тарихи” фани доирасида ташкиллаштирилди.
Вебинарда факультет профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва талабалар иштирок этиб, Туркия таълим тизимига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, деб ёзмоқда San'at va Hayot телеграм канали.