2018 йилда имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган Санжар Мадраҳимов Жанубий Кореянинг SOON CHUN HYANG университети PhD дастурига қабул қилинган эди. У PhD дастурида ўқиш билан бирга корейс тилини ҳам ўрганди, тиббиёт бўйича малакавий имтиҳонлар топширди.
Юртимиз нуфузини жаҳон миқёсида яна бир бор юқорига кўтарган талабамиз Санжар Мадраҳимов билан ҳар қанча фахрлансак оз. У келгусида республикамиз илм-фани ривожига катта улуш қўшади, деб умид қиламиз.