Масалага ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди ва фуқаронинг паспорти ўз эгасига қайтарилди.
Шунингдек, фуқаро билан Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.