Шундан сўнг С.Н. ишга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.