Музей дафтаридаги қайдларга кўра, ушбу чопон “Бухоро амирининг пуштиранг духобадан тикилган, ранг-баранг тасмалар билан ҳошияланган, иккита тилла  гажак боғичли зарбоф чопони” деб кўрсатилган.

 Марказий атеистик музейга 1936 йил 26 декабрдаги далолатнома билан Ўзбекистон ССР Халқ хўжалиги музейидан “келишув бўйича айирбошлаш тартибида” сотиб олинган.

Чопон музейнинг ўзбек тўпламида ўзининг Бухороча тикилиш услуби,  яъни олд ва орқа қисмини тўлиқ қоплаган, юқори сифатли қимматбаҳо зардўзлик чоклари билан ажралиб туради.

Аммо унинг маълум бир шахсга тегишли эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шу сабабдан чопон амир Сайид Абдулаҳадхонга ёки унинг ўғли Сайид Мир Олимхонга тегишли бўлган дея тахмин қилиш мумкин.