“Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК қошидаги СТҚ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан Ўз ДСт ИСО 13810:2023 (ИСО 13810:2022, ИДТ) “Туризм ва унга боғлиқ хизматлар турлари. Саноат, табиий, маданий ва тарихий жойларга ташриф буюриш. Талаблар ва тавсиялар” давлат стандарти ишлаб чиқилди.

Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг буйруғи билан қабул қилинди.

Ушбу стандарт ташриф буюрувчилар туристик обектнинг маданий, тарихий ёки табиий қийматининг хусусиятлари тўғрисида ёки хизмат, фаолият ёки маҳсулот ҳозир қандай ривожланмоқда ёки ўтмишда қандай ривожланганини ўрганиши учун гид билан ёки мустақил экскурсияларни таклиф қилувчи хизматларни етказиб берувчилар учун умумий талаблар ва тавсияларни белгилайди.

Ушбу стандарт ташриф сифати ва хавфсизлигига ва/ёки ташриф буюрувчилар тажрибасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган туристик ташрифлар ва тегишли хизматлар, обектлар, ускуналар ва операцияларга нисбатан қўлланилади.

Стандарт жорий йилнинг 1 ноябрдан амалга жорий этилади.