Тадқиқотда 391 652 бемор иштирок этди. Уларнинг маълумотлари Британия биологик намуналар омборидан олинган. Олимлар синов иштирокчиларини 12 йилдан ортиқ вақт давомида кузатишди. Улар мунтазам пиёда юриш ва саратон ривожланиш хавфини камайтириш ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди.

Мунтазам равишда тез-тез қадам ташлайдиган аёлларнинг саратон касаллигидан ўлиш эҳтимоли 26 фоизга камроқ бўлган. Ўз навбатида, пиёда юриш эркаклар учун хавфни 29 фоизга камайтирди.

Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Жонатан Голдни тез юриш кардиореспиратор тизимни яхшилаши мумкинлигини айтди. Унинг тушунтиришича, бу организмнинг кислородни ўзлаштириб, уни мушаклар ва органларга етказиб бериш қобилиятидир.

Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, тез юриш ҳам эркаклар, ҳам аёлларда деменциянинг ривожланиш эҳтимолини 71 фоизга камайтириши мумкин. Тез юриш деганда соатига тахминан 6,4 километр тезликда қадам ташлаш тушунилади, деб хабар беради lenta.ru.