Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган. Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.
Ҳозирги вақтда сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланганлиги юзасидан жиноят иши доирасида тафтиш ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мазкур воқеага дахлдор барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига яқин кунларда суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.