Ўқитувчилар янги қурилган математика фанига ихтисослаштирилган 1-давлат умумтаълим мактабига Бухоро ва Жиззах вилоятларидан келиб иш бошлади.
Ўқитувчиларга уйларни топшириш маросимида халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов, соҳанинг мутасадди вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, мактаб педагогик жамоаси иштирок этди.