Унда Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича:

  • - жами 74 591 аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди. 14 859 аҳоли эса кўчирилган ҳудудларда яшамоқда;
  • - 1826 та уйда таъмирлаш ишлари 97 фоизга бажарилди;
  • - ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига жами 128 миллиард сўм ажратилди;
  • - кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 35,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 29,7 миллиард сўм ва ободонлаштириш ишларига 5,9 миллиард сўм сарфланади;

2020 йилнинг 20 августига қадар кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва 25 августга қадар туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилди.

Ижтимоий соҳа объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари жами 45 фоизга, шундан:

- умумтаълим мактаблари бўйича 44%;

- мактабгача таълим ташкилотлари бўйича 15%;

- соғлиқ сақлаш муассасалари бўйича 53%;

- коллеж бўйича 31 фоизга бажарилди.