Сариосиё туманида 2022 йил 31 март куни Бойсун туманида яшовчи Э.Эшонқул (исм-шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил бошида Жиззах вилоятида яшовчи С.Асқар ўзини «Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимиман» — деб таништириб, Тошкент шаҳридаги «Тошкент Сити” даҳасида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирини олиб беришини айтиб, 22 февраль куни 700 АҚШ доллари, 7 март куни автомашина олиб беришини айтиб, 400 АҚШ доллари олганлигини, ҳозирги кунга қадар ушбу пулларини қайтариб бермаётганлигини билдиради.

Мазкур ариза юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С. Асқар фуқаро Э. Эшонқулдан олиб бериши керак бўлган уйнинг ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, алдаб 300 АҚШ доллари ва 1.100.000 сўм пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

2 апрель куни С. Асқарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.