Мазкур фестивалда (Қирғизистон, Қозоғистон, Словения, Македония, Кипр, Азербайджан, Россия, Венгрия, Босния ва Герцеговина, Сербия, Ўзбекистан, Туркия, жами 12 та давлатдан ёрқин истеъдодлар иштирок этишди.
Фестивалда Ўзбекистон Республикаси номидан республика ва халқаро танловлар ғолиби, Ўзбекистон республикаси ДХХ Чегара қўшинлари “Ашула ва рақс” ансамбли артист-вокалисти Сарвиноз Камалова қатнашди. С.Камалованинг профессионал ижроси, саҳна маҳорати ва истеъдоди муносиб баҳоланиб, фаҳрли 2-ўрин ғолиби бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар, “Турксой” Халқаро турк маданияти ташкилоти томонидан диплом, медал ва пул мукофотлари билан тақдирланди.