Улар йўлдошнинг сиртини кўздан кечиради, бориш қийин бўлган жойларни кезиб чиқади, уларни ўрганиб, маълумотларни автоном тарзда тўплайди.
EELS Ерда, Ойда ва бошқа жойларда, жумладан, тепаликлар, қум ва музлар, тошлар, марсоходлар етиб боролмайдиган кратерлар, ер ости лава найчалари ва музликлар ичидаги бўшлиқлар каби турли хил рельефлар орқали хавфсиз йўлни танлаш имкониятига эга.
Роботнинг узунлиги тахминан 4,8 метр, вазни эса 100 килограммга яқин. Қурилма атрофдаги ҳудудни 3D форматида қамраб олиш ва реал вақт режимида операторларга видео юбориш имконини берувчи технология билан жиҳозланган. “Илон” танасига ер ости босими, электр ўтказувчанлиги, ҳарорат ва бошқа кўрсаткичларни қайд этиш имконини берувчи илмий жиҳозлар ўрнатилади. NASAнинг қайд этишича, қурилма рельеф тузилишини ўрганиш, яшаш имкониятини баҳолаш ва ҳаёт белгиларини қидириш учун мўлжалланган.
EELS ҳозирда синовдан ўтказилмоқда. Унинг Энцеладга юборилиш санаси ҳозирча номаълум. Юборилиш вақти 2024 йил охиригача келишиб олиниши кутилмоқда. Роботни Сатурн йўлдошига етказиш учун тахминан 12 йил керак бўлади, деб хабар беради mir24.tv.