Унда Мактабгача таълим вазирлиги ва Саудия тараққиёт жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Мактабгача таълим тизимида нодавлат секторини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳа ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Муҳаммад Алмасоуд Ўзбекистон Республикаси билан турли йўналишларда, жумладан, мактабгача таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг стратегик ривожланишининг ажралмас қисми бўлган мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш муҳимлиги ҳам қайд этиб ўтилди.
Шу билан бирга, мактабгача таълим вазирлигининг 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ва мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш борасидаги муваффақиятли фаолияти алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар натижасида томонлар жорий лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида биргаликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар.