Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “A.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Р.А. 180 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 4,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан яна 52 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Р.А.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро Е.Б. қалбаки акциз маркали 120 дона “Қаратау” номли алкогль маҳсулотини 2,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувида юк автотранспорт воситасидан яна 240 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Е.Б.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда эса, фуқаро Т.Н. 240 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 3,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонида ташкил этилган яширин цехдан қўлбола алкоголь ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 4 100 дона қопқоқ ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.