Аниқланишича, пойтахтдаги савдо мажмуаларидан бирида ишловчи, 1977 йилда туғилган М.И. ушбу савдо мажмуаси ҳудудида 4 метр квадрат майдондаги енгил конструкция туркумида қурилган савдо нуқтасини Ж.И.га сотишга ваъда берган, бироқ бу жойни сотиш ваколатига эга бўлмаган.

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 15.30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида М.И. 15 000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларни Ж.И.дан олаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ҳамда 28,211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.