Кўргазма 2023 йилда "Янги Қуддус" музейида бўлиб ўтади.

Француз импрессионистлари Шарқни ўзлари учун кашф қилганидек, рус авангард рассомлари ҳам илҳомни Ўрта Осиёдан қидиришган.

Ўтган асрнинг 60 йилларидаёқ Қорақалпоғистонда археологик ва этнографик тадқиқотларда фаол иштирок этган санъатшунос олим Игорь Савицкий бу ерда санъат асарларини йиғишни бошлаган.

Бир неча йил ичида у рус ва Туркистон авангардининг бой коллекциясини тўплаган.