Хусусан, вилоят ҳокими "Саховат" ва "Мурувват" уйларида амалга оширилиши белгиланган бунёдкорлик ишларини сифатли ва тўлиқ якунига етказиш учун талаб этилаётган 3 млрд. сўм маблағни ажратиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берган эди.

Шундан келиб чиқиб,  Оҳангарондаги "Саховат" ва "Мурувват" уйлари учун 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир  Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.