Қайд этилишича, COVID шифохоналарига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилади. Ётоқ режимидаги беморлар махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз беришлари ташкил этилади.
Шунингдек, 141 791 нафар сайлов комиссия аъзосини эмлаш режалаштирилган бўлиб, режага асосан 132 645 та сайлов комиссия аъзолари эмланган. Эмлаш жараёни давом этмоқда.