Учрашув давомида Г.Пашаева сайлов очиқлик ва ошкоралик тамойилларига мувофиқ юқори савияда ўтганини, пандемия муносабати билан ҳар бир сайлов участкасида карантин талабларига риоя этилганини, сайловчилар иштироки юқори даражада бўлганини ва уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти сайловини мингга яқин халқаро кузатувчи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатиб борди.

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилиги такомиллаштирилаётгани ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.

Учрашувда мамлакатларимизни дўстона муносабатлар боғлаб туриши, кўплаб соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани, бунда икки давлат парламентлари муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

Томонлар маданият ва санъат, зиёрат туризми, маданий туризм, гендер тенглик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат анъаналари ва маданий қадриятларини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.