Бунда саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 33-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига мурожаат қилиши талаб этилади.
Аризалар Низомда келтирилган шаклда ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.