Эслатиб ўтамиз, томонлар 2023-йил 17 октябрда UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси доирасида 2026-йил охиридан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ўртасида “Luxury Train Cruising” сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўйиш бўйича меморандумга имзо чеккан эдилар.

Бугунги учрашувда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси тизимидаги поездларнинг люкс тоифали вагонларида VIP хизматларининг янги турларига бўлган талаб ва уни жорий этиш муҳокама этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Учрашув давомида Қўмита томони Италия компаниясига Ўзбекистонда амалга оширадиган лойиҳаларида ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.