“Обод маҳалла” дастури доирасида Тошкент шаҳар прокуратураси, Мирзо-Улуғбек тумани прокуратураси ҳамкорликда 2-секторга бириктирилган маҳаллаларда 3-кунлик ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда туманда 54 та МФЙ мавжуд.
– Сектор фаолияти “маҳаллабай” тизими асосида олиб борилмоқда. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида қисқа вақтда 35 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 33 нафарига касб-ҳунар ўрганишга йўлланма берилди, – дейди Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Яҳъё Абдураҳмонов. – Айни кунларда Мирзо Улуғбек тумани 2-секторида жойлашган 12 та маҳаллаларнинг барчасида “Оммавий ҳашар” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида туман “Ободонлаштириш” бошқармаси ишчилари, 5 та трактор, 10 та тиркама, 5 та “Исузу” русумли прессловчи автомашина, 2 та “Исузу” русумли самосвал, 2 та бурғулаш машинаси, 1 та чиқинди ташувчи автомашиналар жалб қилинди.
Шунингдек, “Яшил пойтахт” акцияси доирасида “Ўйғониш” ва “Аҳиллик” маҳалласи ҳудудларида 300 дона арча ва дарахт кўчатлари экилди.
2-Сектор раҳбари ва “Азамат” маҳалласи раиси ташаббуси билан маҳалла биносининг 1-қавати 40 кв.м майдонида, “ECO HOUSE” МЧЖ ташкил этилди ва 15 та тикув машинаси олиб келиб ўрнатилди. Бу ерда “Аёллар дафтари”га киритилган 16 нафар ишсиз фуқарор иш билан таъминланди.