"Сел-сув тошқин мавсумлари бошланди", дея хабар бермоқда uzb_meteo канали. Жанубий циклонлар айни мавсум ва бу каби иссиқ ҳарорат ортидан, чақмоқ-момақалдироқ бўлади. Табиийки, улардан кучли жала ва дўл ёғиш ҳодисалари юқори кузатилиши мумкин. Айни кунларда дўл ҳодисаси қишлоқ хўжалиги учун хавфли. 

Шунинг учун 18–21 апрел кунлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати атмосферадаги кескинликлар сабаб, сув буғларининг тўйиниб, дўлга айланмаслиги учун атмосферага таъсир кўрсатиш мавсумини бошлаши, мониторинг ишларини кучайтириши лозим.

Айни мавсум келаётган интенсив ёғингарчиликлардан олдин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига агроўғитлар сепиш мумкин бўлади. Вақтни шундай танлаш керакки, ўғит сепиб бўлгач, ёмғир ёғиб берсин. 

Суғориш ишларида ҳам ёғинларнинг тахминий миқдори инобатга олиниб, дала ва боғларга ''сув тортиб келиш'', ҳисобли суғориш ўз самарасини беради. Пировардида, сув омборлари табиий ҳавзалардаги сув бироз иқтисод қилинади.