Готеборг университети олимлари семизлик ва қандли диабетнинг иккинчи турига чалинганлар учун дори воситаси – семаглутид алкоголизмга қарши самарали эканлигини аниқлашди.

Тажриба давомида семизлик ва спиртли ичимликларга қарамликдан азият чекадиган лаборатория каламушлари ва сичқонларига семаглутид берилди. Мутахассислар тадқиқот давомида спиртли ичимликлар, сув ва озиқ-овқат истеъмолини, тана вазнини ҳамда даволанишдан олдин саккиз-ўн ҳафта давомида спиртли ичимликлар истеъмолини ўрганишди.

Маълум бўлишича, дори воситасини қабул қилган ҳайвонлар семаглутидни истеъмол қилмаган жониворларга нисбатан спиртли ичимликлар истеъмолини икки баравар камайтирган. Дори воситаси эркак ва урғочи каламушларда бир хил даражада таъсир кўрсатди.

Мутахассислар дори воситасининг ижобий таъсирига қарамай, одамлар ва ҳайвонларни ўрганиш масаласида ҳар доим фарқ борлигини, буни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлашди, деб хабар беради lenta.ru.