Учрашув давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ва парламентлараро ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Жумладан, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий ва парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалаларига, ташкилот лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида истиқболдаги режалар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.