Томонлар Европа Иттифоқи билан алоқалар, хусусан, парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга ошириляпти, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашяпти.
Учрашувда Д.Макаллистер Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликка эътибор қаратаётганини, шу жумладан, Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли соҳаларда шериклик ва ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланаётганини қайд этди.
Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни тўғри йўналтириш юзасидан амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари туфайли биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — дея таъкидлади у.
Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ рўйхатига киритилгани ва ушбу имтиёзлар тадбиркорлар учун яхши имкониятлар очишига ҳамда Ўзбекистонинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Шунингдек, томонлар ўзаро қизиқтирган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.