Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш, стратегик шерикчилик даражасига кўтариш, хусусан, инновация, тиббиёт, фармацевтика, туризм, аграр ва сув хўжалиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашишни кенг йўлга қуйиш масалалари муҳокама этилди.
Ўз навбатида, ушбу жараёнларда парламент дипломатиясининг ўрни алоҳида қайд этилиб, парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштиришга эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашувда ёш парламент аъзолари ўртасида амалий лойиҳалар ҳамда ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйишга доир дастурларни жорий этишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.