Унда Олмазор тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, хусусан «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ушбу Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда амалдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–104-сонли қарорининг аҳамияти тўғрисида фикр юритилди.
Таъкидланганидек, 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида (Тошкент шаҳридан ташқари) 73 730 та янги хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш ҳисобига 937 мингдан зиёд иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Хизматлар соҳаси ҳажмини кенгайтириш ва шу орқали янги иш ўринлари ташкил қилишга оид устувор вазифалар ижроси юзасидан парламент назоратини йўлга қўйиш хусусида ҳам маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.