Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамият ривожида депутатларнинг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимида уларнинг ҳиссасини кўпайтириш учрашувнинг асосий мақсади бўлди. Шунингдек, йиғилишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ҳокимлиги, ҳудуддаги ташкилот ва корхоналар раҳбарияти томонидан амалга оширилиши зарур вазифалар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Айни пайтда туманда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда уларнинг беш ойлик эҳтиёжлари ўрганилиб, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу эса ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро эътиборимизда эканидан далолат беради, — дейди туман ҳокими Ф.Умаров.

Қўмита раиси тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоев навоийлик бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган йирик лойиҳалар билан танишди.

Уларнинг бугунги кунда давлатимизга қўшаётган беминнат ҳиссасини эътироф этар экан, жамият ривожи бевосита тадбиркорларга ҳам боғлиқ эканини яна бир бор алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, қўмита раиси тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан муҳокамалар ҳам олиб борди ҳамда уларни ҳал этиш чора-тадбирлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтди.

Хатирчида “Ёшлар ва аёллар дафтарлари” бўйича ишлар ўрганилди

Қўмита раиси Э.Гадоев ҳамда Сенат аъзолари Хатирчи туманида “Ёшлар ва аёллар дафтарлари” бўйича ташкил этилган ишлар кўламини ўрганди.

Шунингдек, бугунги кунда туманга раҳбарлик қилаётган Ғ.Алиев бошчилигида сенаторлар томонидан “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари” учун яратилган шарт-шароит билан танишди.

Секторлар кесимида фаолият юритаётган штаблардаги ҳар бир жараён алоҳида таҳлил этилди. Халқимиз учун муҳим бўлган бу жараённинг нечоғлик самарадорлиги ҳамда натижадорлиги бу каби ўрганишларга боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Сенаторлар хатирчилик деҳқонлар билан учрашди

Айни кунларда юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, такрорий экинларни кўпайтириш, бозорлардаги нарх-навони арзонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада қўмита раиси хатирчилик бободеҳқонлар, фермерлар билан учрашиб, улар етиштираётган боғдорчилик меваларию, деҳқончилик сабзавотларини кўздан кечирди.

— Мана неча йилдирки, хонадонимизда узумчилик билан шуғулланамиз. Турли навдаги узумлар халқимиз дастурхонига кўрк бағишлаб турганини кўриб кўзим қувонади. Тупроғи ҳосилдор бўлган заминда меҳнат қилиш ва унинг роҳатини кўриш нақадар завқли, — дейди хатирчилик Олим Ёрқулов.

Дарҳақиқат, бозорларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нархларининг барқарорлигини бир меъёрда тутиш, бевосита меҳнаткаш бободеҳқонларимизга боғлиқ. Зеро, ҳалол деҳқончилик — тўкинчилик тимсолидир!