Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Бунда 94 млн 533 минг метр куб табиий газ (91 млрд 57 млн сўм) ва 42 млн 961 минг кВт⋅соат электр энергияси (20 млрд 371 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган жами 111 млрд 428 млн сўм зарар ундиришга қаратилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Келтирилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.