Хусусан, АҚШ Миллий океанография ва атмосфера агентлигининг Космик об-ҳавони тадқиқ қилиш маркази маълумотларига кўра, 11-25-сентябрь кунлари кучсиз магнит бўронлари кутилади.
Шу йилнинг 5-сентябрь куни Ерни кучсиз магнит бўрони қоплаган эди. 1 октябрда ҳам шу каби ҳолат кузатилиши мумкин. Олимларнинг фикрича, 10 сентябргача қуёшдаги чақнашлар фаоллиги паст даражада сақланиб қолади.
Маълумотларига кўра, 10 сентябрда сайёрамизни бир кунлик паст интенсивликдаги магнит бўрони қоплайди, 13-16-сентябр кунлари ҳам худди шундай ҳодиса кузатилади. 22 сентябрда кичик геомагнит тебранишлар, 26 сентябрда эса кучли магнит бўрони кутилмоқда.
Мутахассислар бундай пайтларда оддий қоидаларга амал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда: ҳазми оғир таомларни истеъмол қилмаслик, спиртли ичимлик ичиш ва чекишдан тийилиш тавсия этилади.
Об-ҳаво шароитига сезгир бўлганларга автомобил ҳайдашдан воз кечиш, стрессдан узоқ бўлиш маслаҳат берилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, магнит бўронлари таъсирида қувватнинг пасайиши, психо-эмоционал ҳолатнинг сусайиши, бош оғриғи ва уйқусизлик кузатилади. Бундай аломатлар организмнинг хусусияти, одамнинг ёшига, сурункали касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ. Кекса одамлар метеорологик қарамликка кўпроқ мойил бўлади.