Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Таъкидланишича, Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да ёнғин бўлгани хусусида ФВБга хабар тушган.Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ҳодимлари чиққан.