Қайд этилишича, фавқулодда вазият оқибатида 39 та кўп қаватли уйлардаги 1370 та хонадон ҳамда 246 та ерли хонадоннинг фасад, ойна-ром, эшик ва том қисмига зиён етказилган.

Шунингдек, ҳудуддаги 305-умумтаълим мактаби (1250 ўринли) ва 600-боғчанинг (720 ўринли) дераза-ромлари, эшик ва фасад қисмига зарар етган.

Ҳозирда ушбу объектларга пудрат ташкилоти бириктирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.