У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда. Марказий сайлов Сергей Лебедев билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев мамлакатимиз сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, МДҲ Ижроия қўмитаси халқаро кузатувни ташкил қилишда катта тажриба, шунингдек, сайловларни кузатиш бўйича ривожланган ҳуқуқий базага эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Миссия Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайловлар юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.

"МДҲга аъзо 7 та давлатдан Ўзбекистондаги Президент сайловини ёритиш мақсадида 162 нафар ОАВ вакиллари аккредитатсиядан ўтди. Биз Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сайловларнинг қандай ўтишини  қузатмоқчимиз. Миссиямиз вакиллари аллақачон баъзи туманларда бўлди ва участкалардаги вазиятни ўрганди. Айтмоқчиманки, Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари адолатли ўтиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун жуда муҳим. Ўзбекистон қардош мамлакат, қардош халқ бўлгани учун, бизни сайлов қандай ўтказилиши қизиқтирмайди. Балки биз ҳаммамиз сайловнинг юқори савияда ўтиб, Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз", деди Сергей Лебедов.

Шунингдек, учрашувда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби С.Лебедев сайловларни демократик, эркин ва ошкора ўтгазишда муваффақиятлар тилади.

                                                         Баҳор ХИДИРОВА,

                                                         “Янги Ўзбекистон” мухбири